Хивадаги уйда ҳам газ сабабли портлаш: 16 ёшли қизнинг жасади девор остидан топилди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Хива шаҳридаги хонадонларнинг бирида сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлган. Оқибатда 16 ёшли қиз вафот этган, хонадон эгаси 22 фоизлик термик куйиш билан шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумқилинишича, бугун, 8 январь куни соат 03:41 да Хоразм вилояти Хива шаҳар Исломхўжа кўчаси 6-уйда сизиб чиққан табиий газ ва ҳаво аралашмаси натижасида портлаш содир бўлиб, яшаш уйининг деворлари ва томи қулаган ҳамда уйнинг 70 квадрат метр майдонида том бостирмасида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойида ФВБ ёнғин-қутқарув ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида соат 04:50 ларда уй эгасининг 2005 йилда туғилган қизининг жасади бино конструкцияси уюмлари орасидан олиб чиқилган. Ёнғинда уй эгаси Ш.Э. нинг юз қисми, қўллари 22 фоиз термик куйиб, шифохонага ётқизилган.
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши чақнашнинг асосий сабаби деб тахмин қилинмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида ИИБ, ФВБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қаршида ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

157

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг