Немис менонити Хива музейига қадимий сандиқни топширди (видео)
Жамият
−
30 Август 2019
582584 ёшли Маргарита Цыганова (Унру) бувисидан мерос қолган 215 йиллик сандиқни Хивадаги Ичан-Қалъа Давлат музей-қўриқхонасидаги “Менонитлар тарихи” музейига топширди. 1804 йилда Украинада ишланган ва XIX асрнинг ўрталарида немис менонитлари томонидан Ўзбекистонга олиб келинган сандиқ шу пайтгача Тошкентдаги хонадонлардан бирида сақланган.
Шунингдек, у музейга оилавий архивга тегишли турли даврлардаги фотосуратлар ҳамда ҳужжатларни тақдим қилди. Келиб чиқиши голландиялик немис бўлган Маргарита Цыганова (Унру) Совет Иттифоқи тарқалгач, 1991 йилда Ўзбекистондан доимий яшаш учун Германияга кўчиб ўтган.
LiveБарчаси