Хитойнинг тўрт кемаси баҳсли япон ороллари яқинига кирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 12 апрель куни Хитой денгиз полициясининг тўртта патруль кемаси Шарқий Хитой денгизидаги Япония ўз ҳудудий сувлари деб биладиган баҳсли Сенкаку (Дяоюйдао) ороллари яқинидаги ҳудудга кирди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги япон нашрларига асосланиб, хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, кемалардан бири автоматик тўпга ўхшаш жиҳозлар билан қуроллантирилган. Хитой кемалари охирги марта 16 март куни Сенкаку ороллари яқинидаги зонага кирганди.

Сенкаку ороллари бўйича можаро Токио 2012 йил сентябрида уларни Япония фуқаролари бўлган хусусий мулкдорлардан сотиб олаётганини эълон қилганидан кейин кучайди. Шундан сўнг ХХРда япон ресторанлари ва корхоналари вайрон бўлиши билан бирга оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ўшандан бери Хитой кемалари доимий равишда баҳсли архипелаг яқинида кезиб, унинг қирғоқ зонасига бориб, ўзини кўрсатиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

659

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг