Хитойнинг собиқ раҳбари 96 ёшида вафот этди
Олам
−
30 Ноябрь 2022 8379 1 дақиқа
Хитойнинг собиқ раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Sinxua” расмий ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, собиқ раис оққон касаллиги ва ички аъзоларнинг етишмовчилигидан азият чеккан. У бугун, 30 ноябрь куни Шанхай маҳаллий вақти билан соат 12:13да вафот этган.
Маълумот учун, Цзян Цзэминь 1926 йилнинг 17 августида Хитойнинг Жиангсу провинциясида туғилган. Хитойнинг марҳум етакчиси 1946 йилда Коммунистик Партия аъзолигига қабул қилинган. У 1989 йилдан 2002 йилгача Хитой Коммунистик партияси Бош котиби бўлиб ишлаган. 1993 йилдан 2003 йилгача Хитойга раислик қилган. Шунингдек, Цзэминь Марказий Ҳарбий Кенгашга ҳам раис бўлган.
Live
Барчаси