Хитойликлар одамсимон роботларнинг янги авлодини намойиш этди
Технология
−
12 Июль 2023
4779Жорий йилнинг 6 июль куни робототехника ва сунъий интеллектга ихтисослашган Хитойнинг Fourier Intelligence технологик компанияси Шанхайда ўтказилаётган Бутунжаҳон сунъий интеллект конференциясида ўзининг янги авлод одамсимон роботини тақдим этди. Бу ҳақда “China Daily” хабар берди.
Шанхайда жойлашган компания тақдим қилган маълумотларга кўра, мазкур GR-1 роботи асосан одамларга турли вазифаларни бажаришда кўмаклашади.
“Бўйи 1,65 метр ва оғирлиги 55 килограмм бўлган GR-1 номини олган робот соатига 5 км тезликда юради ва 50 килограммгача юк кўтара олади”, дейилади компания хабарида.
Икки оёқда ҳаракатланадиган робот тўсиқлардан қочиши, қияликдан кўтарилиши ва тушиши, зарбаларга бардош бериши мумкин. Сунъий интеллектга асосланган робот одамлар билан ҳам мулоқот қилиш қобилиятига эга.
Бу турдаги роботлар саноатда ишлаб чиқариш, турли реабилитация ёрдами, илмий тадқиқотлар ва маиший хизмат кўрсатиш каби соҳаларда қўлланилади.
LiveБарчаси