Хитойдан келган меҳмон Мирзиёевга Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди
Жамият
−
15 Июль 2021
2890Бугун, 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Вазир Ван И давлат раҳбарига ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳоланди ва қўллаб-қувватланди, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган конференция муваффақиятли бўлишига ишонч билдирилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Халқаро кун тартиби, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь