Хитойдаги 200 метрли осмонўпар бинода йирик ёнғин юз берди (видео)
Олам
−
16 Сентябрь 2022
13454Бугун, 16 сентябрь куни Хитойнинг Чанша шаҳридаги (Хунан вилояти, Марказий Хитой) осмонўпар бинода кучли ёнғин юз берди. Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, аланга ўндан ортиқ қаватни қамраб олган.
“Бэйцзин жибао” газетасининг ёзишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 15:30 атрофида бошланган – ёнғин бинонинг олд томони бўйлаб юқорига қараб ёйила бошлаган. Олов ўндан ортиқ қаватни қамраб олган. Воқеа жойига 300 га яқин ўт ўчирувчи ва 36 та техника етиб келган.
Шу кунгача ўт ўчирувчилар бинонинг олд қисмидаги алангани ўчиришга муваффақ бўлди.
Бино 2000 йилда қурилган ва ўша пайтда шаҳардаги энг баланд бино бўлган. 42 қаватли осмонўпар бинонинг баландлиги 218 метрга этади.
Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча олинмаган.
LiveБарчаси