Хитойда вакцина қабул қилгандан кейин ҳам ниқоб тақиш тавсия этилди
Олам
−
19 Декабрь 2020
2445Одамлар коронавирусга қарши эмланганидан кейин ҳам шахсий ҳимоя чораларини кўриб, ниқоб тақишлари керак. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Цзэн Исинь маълум қилди.
Шунингдек, Исинь ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўл ювишни тавсия қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳар қандай эмлаш ҳам 100% самарали бўлмайди.
“Биз оммавий иммунитетни ўрнатмасдан олдин, одамлар хавфсизлиги учун эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича қатъий чораларни кўришимиз керак”, дея қўшимча қилди у.
Маълум қилинишича, Хитой ўзининг Ad5-nCoV деб номланган COVID-19 вакцинасини ҳам ишлаб чиқаради. CanSino Biologics компанияси ва Ҳарбий Тиббиёт фанлари академиясининг Биоинжиниринг тадқиқотлари институти бу борада иш олиб бормоқда.
LiveБарчаси