Хитой ўз фуқароларига ирқчилик сабаб Австралияга бормасликка чақирди

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўз фуқароларига ирқчилик кайфиятининг кучайиши сабабли Австралияга бормасликни маслаҳат берди. Бу ҳақда "Интерфакс" нашри хабар берди.

"Вазирлик хитойлик сайёҳларга ўз хавфсизлиги ҳақида кўпроқ ўйлаб кўришни ва Австралияга бормасликни маслаҳат беради", дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик сўзларига, Австралияда пандемия муносабати билан хитойликлар ва осиёликларга нисбатан ирқий камситиш ва зўравонлик ҳаракатлари кўпайган. Бунга сабаб австралияликлар хитойликларни коронавирус тарқатишда айблашидир.

Аввалроқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 касаллиги келиб чиқишини ўрганишда Хитой томони тўсқинлик қилаётгани ҳақида маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Австралия Пандемия

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг