Хитойда “учар” аэропорт қурилади (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
08 Февраль 2023
10971Хитойнинг Чангчунь провинциясидаги “Лонгжиа” халқаро аэропортининг ноодатий қурилиш лойиҳаси тақдим этилди. Бу ҳақда “Archdaily” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, янги бино йилига 22 миллион йўловчини қабул қилиши кутилмоқда. Қурилиш тугагандан сўнг 270 минг квадрат метр майдонга эга аэропорт Хитойнинг гавжум Чангчунь ва Жилин провинциясидаги энг йирик транспорт пунктига айланади. Аэропорт биносининг лойиҳаси қуш қанотига монанд бўлиб, кўтарилаётган ва қўнаётган самолётларга “қанот қоқади”. Шунингдек, бинода йўловчиларни 54 та ҳаво кемасига олиб борадиган уч йўлак мавжуд.
Бундан ташқари, жамоат транспортлари аэропорт ҳудудида ҳаракатланиши фойдаланувчилар учун яна бир қулайлик сифатида баҳоланмоқда. Бино яқинидан ўтган очиқ метро, тезюрар темир йўл ва автомобиль инфратузилмаси тўғридан-тўғри аэропорт йўлакларига олиб боради.
Лойиҳа дизайнига кўра, аэропорт биноси ҳамда йўлакларига шаҳарни ўраб турган ландшафт бевосита таъсир кўрсатади. Дизайн жамоаси “боғ аэропорт” яратиш истагини билдирмоқда. Бу турдаги биноларнинг асосий қисми яшил ҳудудга айлантирилади ҳамда қурилишдаги ашёларнинг аксарияти табиий материаллардан бўлади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси