Хитойда кучли торнадо туфайли беш киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Хитой жанубида йил бошидан бери энг кучли торнадо содир бўлди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Кеча, 27 апрель куни тушдан кейин Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрида табиий офат юз берди. Маҳаллий вақт билан 15:00 атрофида табиий офат Байюн туманида содир бўлиб, тўртта қишлоққа зарар етказган. Воқеа гувоҳлари томонидан олинган видеоларда улкан қора бўрон уйларни парча-парча қилиб ташлаши, баъзи жойларда қисқа туташувлар содир бўлиши кўринган, фонда маҳаллий аҳолининг ҳайқириқлари эшитилган.

Торнадо тўхтагач, шаҳарда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва фавқулодда тиклаш ишларини олиб бориш учун махсус ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Шифокорлар, ўт ўчирувчилар, жамоат хавфсизлиги ходимлари ва транспорт полицияси ҳам аҳолига ёрдамга келди.

Маҳаллий вақт билан 22:00 ҳолатига кўра, қидирув-қутқарув ишлари асосан якунланди, табиий офат беш кишининг ҳаётига зомин бўлди, 33 киши жароҳат олди, уларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, торнадо 140 дан ортиқ завод ва фабрика биноларига зарар етказган. Бироқ тураржой биноларининг қулаши кузатилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой торнадо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг