Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи аниқланди
Олам
−
12 Сентябрь 2021
15132Кеча, 11 сентябрь куни Хитойда СOVID-19 нинг янги ўчоғи аниқланди. Коронавирус тарқалишининг янги маркази мамлакат шарқидаги Фуцзянь провинцияси бўлди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш қўмитаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, кеча Фуцзянь вилоятининг Путянь шаҳрида 19 та ва Цюаньчжоу шаҳрида битта ички касалланиш ҳолати қайд этилган.
Ўтган кечада мамлакатда жами 46 кишида коронавирус аниқланган, уларнинг 26 нафари хориждан келганлар бўлган.
Маълумот учун, Хитойда пандемия бошидан бери 95 199 нафар кишида коронавирс аниқланган, 4636 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь