Хитойда коронавируснинг янги тўлқини бошланди 

Олам

image

Кеча, 2 ноябрь куни Хитойда COVID-19 инфекциясининг 109 та янги ҳолати аниқланди, шундан 93 таси маҳаллий. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берилган.

Таъкидланишича, Хитойда 16 та ҳолат бошқа мамлакатдан келганларда, 93 та ҳолат эса маҳаллий аҳолидан аниқланган. Маҳаллий инфекция ҳолатларининг аксарияти Россия билан чегарадош мамлакат шимолидаги
Хэйлунцзян провинциясида (35 та ҳолат) қайд этилган. 

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни эса Хитойда COVID-19 инфекциясининг 71 та ҳолати аниқланган, шундан 54 таси маҳаллий. 

Умуман олганда, пандемия бошланганидан бери Хитойда 97 423 та тасдиқланган касаллик ҳолати аниқланган, 4 636 киши вафот этган. 

Аввалроқ, АҚШ Миллий разведкаси директори идораси (ODNI) SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқиши ҳақидаги махфий хулосаларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг