Хитойда коронавирусдан даволаниш қанча туради?

Олам

image

Хитойда бир нафар беморни коронавирус инфекциясидан даволаш учун 21,5 минг юань (тахминан 3,07 минг доллар), бемор оғир бўлса 150 минг юань (тахминан 21,4 минг доллар) талаб қилинади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси тиббий суғуртаси давлат бошқармаси вакили Сюн Сяньцзюнь хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, айрим ҳолатларда ўта оғир беморларни даволаш учун 1 миллион юандан (142 минг доллар) кўпроқ пул талаб қилиниши ҳам мумкин.

11 апрель ҳолатига кўра, Хитойдаги COVID-19 инфекциясига чалинган беморларнинг умумий сони 81 900 минг нафарни ташкил қилмоқда. Коронавирусдан 3 300 дан ортиқ одам вафот этди, 77 500 мингдан ортиқ бемор даволанди.

Аввалроқ, АҚШда бир кишини коронавирусдан даволаш 75 минг долларга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Қўшма Штатларда суғуртасиз одамлар учун COVID-19 дан шифохонада олти кунлик даволаниш 73,3 минг долларга, суғурталанганлар учун 38 минг долларга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

685

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг