Хитойда қадимий одамларнинг янги тури топилди
Бу қизиқ
−
07 Декабрь
45324Олимлар Хитойда Homo juluensis деб номланган қадимий одамнинг янги турини кашф этди. Ушбу тур тахминан 200 минг йил аввал йўқолиб кетган. Бу ҳақда “EcoNews” хабар берди.
Қайд этилишича, Сюйцзяяо ҳудудида олиб борилган тадқиқотлар натижасида 16 нафар индивиднинг қолдиқлари топилган. Уларнинг ўзига хос анатомик хусусиятлари бўлган: йирик ва кенг бош суяклари ҳамда катта тишлар. Homo juluensis'нинг бош суяк ҳажми 1700 сантиметрдан 1800 куб сантиметргача ўзгариб, неандерталлар ва замонавий инсонлардан қадимийроқ бўлган. Замонавий вояга етган Homo sapiens'нинг бош суяги ўртача 1350 куб сантиметрни ташкил этади.
Топилмалар орасида тош асбоблар, ҳайвон суяклари ва бошқа артефактлар бўлиб, улар ушбу одамларнинг мослашувчан ҳаёт тарзини кўрсатади. Homo juluensis ов қилишни, ҳайвон гўштини пиширишни ва қаттиқ иқлим шароитида яшаш учун теридан кийим тайёрлашни билган.
Тадқиқотчилар Homo juluensis кичик гуруҳлар шаклида яшагани, бу эса уларни иқлим ўзгаришлари ва замонавий одамлар билан рақобатга нисбатан заиф қилганини таъкидламоқда.
Маълумотларга кўра, Homo juluensis илк одамлар билан генетик аралашув натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистоннинг Сўғд вилояти Айний тумани Искодар қишлоғида жойлашган қадимий ерости дахмасидан 25 дан ортиқ скелет, шу жумладан учта мумиёланган жасад топилган эди.
LiveБарчаси