Хитойда 5G таянч станцияларининг сони ошди

Технология

image

Хитойда 5G билан таъминловчи станцияларнинг умумий сони 2,22 миллионга етди. Бу ҳақда "Interfaks" нашри хабар берди.

Мамлакатда 2022 йилнинг бошидан бери 795 мингта 5G интернет билан таъминловчи станциялари қурилган. Натижада уларнинг сони 2.22 миллионга яқинлашди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Хитой телекоммуникация компанияларининг умумий даромади тахминан 1,2 триллион юанни (167,37 миллиард доллар) ташкил этган. Бу 2021 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 8,2 фоизга кўпдир.

Маълумот ўрнида, мамлакатнинг учта энг йирик операторлари орасида China Mobile'нинг 5G фойдаланувчилари сони сентябрь ойида 18 миллионга ўсган. Ой охирида уларнинг сони 556,8 миллионни ташкил қилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг