Хитой яна учта сунъий йўлдош учирди. Мақсад нима? 

Технология

image

Хитойнинг Long March 2D ракетаси Гоби чўлидан кўтарилиб, орбитага учта махфий сунъий йўлдошни олиб чиқди. Бу ҳақда “Space” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ракета ҳам, сунъий йўлдошлар ҳам Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси томонидан яратилган. Парвоздан бир соат ўтиб корпорация ракетанинг орбитага муваффақиятли чиққанини эълон қилган.

Манбага кўра, Хитойнинг бу гал учирган сунъий йўлдошлари – Yаogan 37, Shiyan 22А ва 22B – Ерни масофадан зондлаш имкониятларини кенгайтириши, янги синовдан ўтмаган мониторинг технологияларини синаб кўриши керак.

Хитой ОАВларида ёритилишича, Yаogan 37 асосан, космик атроф-муҳит мониторинги учун янги технологияларни орбитада синовдан ўтказишда ишлатилади. Shiyan 22А эса Ерни ўрганиш, шаҳарсозлик ва офатларнинг олдини олиш ва юмшатиш, Shiyan 22В туманни аниқлаш, сув ифлосланишини, экинлар ҳосилдорлигини кузатиш, ер ресурсларини ҳисобга олиш ва бошқа мақсадлар учун ишлатилади.

Бироқ, одатда Yаogan ва Shiyan сунъий йўлдошларида махфий лойиҳалар амалга оширилади. Ҳозир ҳам Хитойнинг бу сунъий йўлдошларида аслида нима қилиниши аниқ эмас. АҚШ ҳарбийларининг маълум қилишича, сунъий йўлдошлар тахминан 515 км баландликда айлана орбита бўйлаб 43 даража эгилиш бурчаги билан ҳаракатланмоқда.

Маълумот учун, Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси январь ойи бошида бу йил 50 дан ортиқ орбитал миссиялар амалга оширишни режалаштирганини эълон қилинганди. Юқоридаги Long March 2D’нинг учирилиши эса 2023 йилда Хитой томонидан амалга оширилган тўртинчи космик парвоз бўлди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг