Хитой ядровий арсеналини уч баравар оширади

Олам

image

Хитой ядровий арсеналини уч баробарга ошириш ва 2035 йилга бориб ядровий каллаклар сонини 900 тага етказиш ниятида. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни “Kyodo” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Хитой Халқ озодлик армияси томонидан ишлаб чиқилган ядро салоҳиятини ошириш режаси аллақачон Хитой раҳбари Си Цзиньпин томонидан маъқулланган. Бундай қадам АҚШ билан муносабатларнинг кескинлашиши ва Тайвань атрофидаги кескин вазият билан ҳам боғлиқ.

Манбага кўра, ядро каллаклари сонини ошириш икки босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. Биринчи босқич Халқ озодлик армияси ташкил этилганининг 100 йиллигига қадар (2027 йилгача) амалга оширилади. Бу босқичда ядровий арсеаналлар сони 550 тага кўпайтирилади. 2035 йилга келиб эса арсенал 900 тагача кенгайтирилиши кутилмоқда.

Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқоти институти ўзининг сўнгги ҳисоботларидан бирида “ядро клуби”нинг барча мамлакатлари (Россия, Буюк Британия, Исроил, Ҳиндистон, Хитой, Шимолий Корея, Покистон, АҚШ ва Франция) ядро қуроли билан боғлиқ дастурларни фаол ишлаб чиқаётганини қайд этган. Масалан, 2021 йил январида дунёда 12705 дона ядро арсеаналлари мавжуд бўлган бўлса, бир йил ўтиб, уларнинг сони 13080 тага етган. Яқин ўн йилликда дунёда ядро қуроллари сони яна ортиши кутилмоқда.

Институт маълумотларига кўра, Хитой ҳозирда ядро арсеаналлари сони бўйича 350 та ядро каллаклари билан Россия Федерацияси ва АҚШдан кейин учинчи ўринда туради.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг