Хитой вирус ҳақида билмаган – АҚШ разведкаси

Олам

image

АҚШ Миллий разведкаси директори идораси (ODNI) SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқиши ҳақидаги махфий хулосаларини эълон қилди.

Мамлакат разведка идораларининг аксарияти вирус биологик қурол сифатида ишлаб чиқилмаган ва “эҳтимол, ген муҳандислиги ёрдамида ҳам яратилмаган” деб ҳисоблайди. Бироқ, бошқа икки департаментнинг фикрича, бундай баҳолаш учун “маълумотлар етарли бўлмаган”.

АҚШ разведкаси кўра, Хитой расмийлари Уханда коронавирус инфекцияси тарқалгунга қадар SARS-CoV-2 мавжудлиги тўғрисида билмаган.

Шундай бўлса-да, ҳисобот муаллифлари коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида аниқ бир хулосага кела олишмаган. Иккита версия асосий ҳисобланади: вируснинг ҳайвондан одамга табиий юқиши ёки “лаборатория билан боғлиқ ҳодиса”.

Қайд этилишича, коронавируснинг келиб чиқишини ниҳоят аниқлаш учун Хитойнинг ҳамкорлиги зарур. Бироқ ҳужжатга кўра, Пекин “глобал терговга тўсқинлик қилишда давом этмоқда”, ахборот алмашинувини қўллаб-қувватламайди ва “бунда бошқа давлатларни, жумладан, АҚШни айбламоқда”.

Худди шундай хулосалар АҚШ миллий разведкасининг август ойи охирида эълон қилинган ҳисоботида ҳам бор эди. Унда айтилишича, коронавирус Хитой томонидан биологик қурол сифатида ишлаб чиқилмаган ва Хитой расмийлари SARS-CoV-2 тарқалгунга қадар вирус ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган. Шу билан бирга, разведканинг таъкидлашича, вируснинг сунъий келиб чиқиши ҳақидаги гипотезани истисно қилиш учун етарли далиллар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг