Хитой ва Туркия World Boxing аъзосига айланди
Спорт
−
13 Март 2673 1 дақиқа
Туркия ва Хитой бокс федерациялари World Boxing ташкилотига аъзоси бўлди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, World Boxing ташкилоти яна 6 та мамлакат бокс федерация билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Улар орасида Туркия, Хитой, Судан, Черногория, Словакия ҳамда Греция бокс федерациялари бор.
“World Boxing Ижроия кенгаши миллий бокс федерацияларининг аъзоларини 84 давлатга кўпайтириш бўйича яна олтита аризани маъқуллади. Булар: Хитой, Туркия, Судан, Черногория, Словакия бокс ва Греция бокс федерациялари”, дейилади ташкилот хабарида.
Қайж этиш жоиз, Ўзбекистон ҳам мазкур ташкилотнинг расмий вакили саналади.
Live
Барчаси