Хитой ва Непал мутахассислари Эверестнинг баландлигини ўлчашди
World
−
08 December 2020 11322 1 minute
Хитой ва Непал мутахассислари дунёдаги энг баланд тоғ - Эверестнинг янги ўлчамини аниқлади. Бу ҳақда "Синхуа" агентлиги хабар бермоқда.
Аввалги ҳисоб-китобга кўра, тоғнинг баландлиги 8 минг 848 метрни ташкил этган.
Янги ҳисоб-китоблар эса Эверестнинг баландлиги 8 минг 848,86 метр эканини кўрсатган. Тоғ Beidou миллий навигация тизими ёрдамида ўлчанган.
Бундан олдин, 2015 йилда содир бўлган бир қатор даҳшатли зилзилалар туфайли Эверест пасайган бўлиши мумкин, деган тахминлар бўлган.
Янги натижани аниқлаш мақсадида 2019 йилда непаллик геодезистлар Эверестга кўтарилган бўлса, 2020 йилда хитойлик мутахассислар унга йўл олишган.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November