Хитой ва Кореяга супертўфон яқинлашяпти

Олам

image
АҚШда “Лаура” сабаб 6 киши ҳалок бўлди north_east

АҚШда “Лаура” сабаб 6 киши ҳалок бўлди

Хитой марказий метеорология хизмати маълумотига кўра, бир неча кун аввал юзага келган “Майсак” тўфони бугун, 1 сентябрга келиб, кучайиб, супертўфон даражасига етди. У Осиё-Тинч океани минтақасидаги жорий мавсумда шаклланган тўққизинчи тўфон. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Марказ тўфон кучайганига қарамай хавфнинг “кўк” даражасини ўзгаришсиз қолдирган.

Тўфон марказида шамол тезлиги 52 метр секундни ташкил қиляпти. Тропик циклон Жанубий Кореянинг Чежудо оролидан 660 км узоқликда. У шимолга Корея яримороли томонга қараб соатига 18 км тезлик билан ҳаракатланяпти.

Яқин икки кунда Шарқий Хитойнинг қатор соҳилбўйи ҳудудлари “Майсак” тўфонининг таъсирини сеза бошлайди. Тўфон соҳилга тўғридан-тўғри урилмайди. Аммо ўзи билан кучли шамол, тўлқин ва ёмғир олиб келади. Шамол тезлиги баъзи туманларда секундига 20 метрга етиши мумкин.

Шанхайда маҳаллий ҳокимият вакиллари балиқчилик кемаларини портга қайтарди. Хавфли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар кучли шамолдан огоҳлантирилди. Одаммлардан очиқ жойдаги оммавий тадбирларда қатнашмаслик сўраляпти.

Синоптиклар ҳисоб-китобига кўра, тўфон эртага, 2 сентябрда Жанубий Корея соҳилларига етиб боради. Унгача бироз кучсизлашади. Шундан сўнг, “Майсак” Хитой шимоли-шарқидаги Цзилинь провинцияси томон ҳаракатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

тўфон

Баҳолаганлар

459

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг