Хитой ва АҚШ 6G интернетга эгалик учун мусобақа бошлади
Технология
−
13 Февраль 2021
56552018 йилда АҚШ, 2019 йилда Хитой ва бошқа бир неча давлатларда мобил алоқанинг бешинчи авлоди (5G) ишга туширилганди. Орадан кўп вақт ўтмаганига қарамай, технологик ривожланган давлатлар, 6-авлод тезлиги билан таъминлашни бошлашга тайёрланяпти. “Bloomberg”нинг ёзишича, бу борада икки асосий рақобатчи бор – АҚШ ва Хитой.
Маълумотларга кўра, АҚШ ва Хитойнинг бир неча компаниялари 6G`ни ишлаб чиқишнинг якуний босқичига келди. 6G тармоқ тезлигини патентлайдиганлар келажакдаги саноат инқилобида ғолиб бўлиши мумкин. Фойдаланишга бир неча йиллардан сўнг топширилсада, 5G`нинг энг юқори тезлигидан 100 марта тез маълумот алмашиш имконини берувчи 6G узоқ вақт давомида илмий фантастика бўлган технологияларни, реал вақтда голограммалардан тортиб, ҳаводаги таксиларни вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин. Яна бир энг қўрқинчли тахмин – инсон танаси ва миясининг интернетга уланишидир.
Қуйида технологик илғор давлатларнинг 6G лойиҳаси бориши ҳақида маълумот келтирамиз:
Хитой: 2018 йилда изланишлар бошланди, тахминан 2029 йилгача фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда;
АҚШ: изланишлар 2018 йилда бошланди, Федерал алоқа хизмати синов режимида юқори тўлқинли тебранишларни узата бошлади, 2020 йил октябрда Google, Аpple ва АТ&Т компаниялари Next G альянсига асос солишди;
Жанубий Корея: 2019 йилда изланишлар бошланди, 2026 йилда 6G`га старт бермоқчи. Мамлакатда LG, Samsung ва SK Теchnologies 6G учун бирга ишлашмоқда, 2021 йилда амалга ошириладиган ишлар учун 11,7 миллиард доллар ажратилган;
Япония: изланишлар 2020 йилда бошланди, 2030 йилда якунлаш режалаштирилган.
Миш-мишларга кўра, 6G интернет максимал ишлаганда 1 миллион Мб/с тезликда ахборот узатади. Баъзи давлатлар учун бу орзу бўлиб қолиши ҳам мумкин, сабаби yлар 5G ускуналарини сотиб олиш учун бюджетдан маблағ ажратмаган, 6G билан ҳам ҳудди шундай бўлиш эҳтимоли катта.
Ҳидоятхон Атабаев
LiveБарчаси