Хитой Украинани Россия босиб олган ҳудудларни тан олишга чақирди

Олам

image

Хитой вакили Ли Хуэй Европага ташрифи чоғида Украинани ўт очишни тўхтатиш ва босиб олинган ҳудудларни Россия таркибида қолдиришга чақирди. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар берди.

Қайд этилишича, Ли Хуэй АҚШнинг Европадаги иттифоқчиларига ўз автономиялари ҳақида қайғуришлари кераклигини аниқ айтган. У Европага ташрифи чоғида Украинани ўт очишни дарҳол тўхтатиш ва ўтган йили “референдум”лар орқали Россиянинг бир қисми сифатида легитимлаштириб олинган ҳудудларни унинг таркибида қолишига рози бўлишга чақирган.

Ли Хуэй Хитой томонидан мамлакатнинг Украина уруши бўйича тинчлик режасини илгари суриш учун Европага юборилган.

Европа вакилларининг сўзларига кўра, Хитой Европага ўзини АҚШнинг иқтисодий муқобили сифатида таклиф қилган ҳамда Украина урушини тугатиш учун зудлик билан ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган. Ўз навбатида, Европа Иттифоқи вакиллари Украиана можаросининг музлашидан манфаатдор эмаслигини айтиб, унинг таклифини рад қилган. Шунингдек, Хитой вакилига АҚШ билан Европани ажратиб бўлмаслиги ва Европа Украинани қўллашдан воз кечмаслиги айтилган.

Шундан сўнг Ли Хуэй Москвага борди ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг