Хитой Украинага қурол берилаётганини танқид қилди
Олам
−
19 Май 2022 13270 1 дақиқа
Қурол етказиб бериш Украинага тинчлик келтира олмайди ва санкциялар Европадаги хавфсизлик муаммосини ҳал қилмайди. Бу ҳақда бугун, 19 май куни Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И BRICS (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка) Ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция орқали йиғилишидаги мурожаатида маълум қилди. Мурожаат Хитой ТИВ сайтида эълон қилинди.
“Қурол етказиб беришни Украинадаги тинчликка алмаштириб бўлмайди, санкциялар ва босим эса Европадаги хавфсизлик дилеммасини ҳал қила олмайди”, дейди у.
Ван Ига кўра, Хитой Россия ва Украина қийинчиликларни енгиб, музокараларни давом эттиришига умид қилади ва кутади.
“Украинадаги инқироз ҳозирда жаҳон савдосининг нормал ривожланишига ва ишлаб чиқариш занжирларининг барқарорлигига путур етказди, бу эса глобал озиқ-овқат, энергетика ҳамда молиявий хавфсизликка таҳдид солмоқда”, дея қўшимча қилди у.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь