Хитой Тожикистонда махсус база қуради

Олам

image

Хитой расмийлари Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Вахан дарасидаги Помир тоғларида махсус база қуришни режалаштирмоқда. База Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг махсус кучлари учун ташкил қилинади. Бу ҳақда ТАCC хабар берди

Қайд этиш керакки, база Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти Вахан дарасидаги Помир тоғларида — Афғонистоннинг Бадахшон вилояти ва ХХРнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегарадош ҳудудда жойлашади. Қурилиш ишлари якунлангач, база Тожикистон Ички ишлар вазирлигига ўтказилади.

Маълум бўлишича, база қурилиши Хитой Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Лойиҳа қиймати 9,4 миллион долларга баҳоланмоқда. 

Мазкур база қурилиши вақтида Хитойдан Тожикистонга олиб келинган барча жиҳозлар солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбинга кўра, ҳозирда Марказий Осиё давлатларининг ҳеч бирида Хитойнинг ҳарбий базаси йўқ. 

“Сизга ишонч билан айта оламанки, Хитойнинг Марказий Осиёда ҳеч қандай ҳарбий базаси йўқ”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

481

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг