Хитой “Толибон” билан Афғонистондан нефть қазиб олиш бўйича келишувга эришди
Олам
−
06 Январь 2023
6196Толибон ҳукумати Хитой фирмаси билан Афғонистон шимолида нефть қазиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Бу Толибон Афғонистон устидан назоратни қўлга киритганидан кейин энергия қазиб олиш бўйича хорижий фирма билан тузилган биринчи йирик келишув бўлади. 25 йил муддатга имзоланган шартнома Хитойнинг минтақадаги иқтисодий иштирокини таъминлайди.
Толибон матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳидга кўра, келишувда Шинжон Марказий Осиё нефть ва газ компанияси Амударё ҳавзасидан нефть қазиб олиши кўзда тутилган.
“Амударё нефть шартномаси Хитой ва Афғонистон ўртасидаги муҳим лойиҳадир”, дейди Хитойнинг Афғонистондаги элчиси Ван Ю пойтахт Қобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шартномага кўра, Хитой фирмаси йилига 150 миллион долларгача сармоя киритади, бу эса уч йил ичида 540 миллион долларгача ошади.
“Лойиҳа 3000 афғонга тўғридан-тўғри янги иш ўринларини тақдим этади”, дейилади хабарда.
Хитой фирмаси, шунингдек, Афғонистон шарқидаги мис конининг ишлаши юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Ҳозирда Афғонистоннинг табиий ресурслари, жумладан, табиий газ, мис ва фойдали қазилмалар – қиймати 1 триллион доллардан ошиқроқ эканлиги тахмин қилинмоқда.
Бироқ бу захираларнинг катта қисми мамлакатда ўнлаб йиллар давом этган нотинчлик туфайли фойдаланилмай қолган.
Пекин Афғонистон-Толибон маъмуриятини расман тан олмаган бўлсада, Хитойнинг “Бир камар ва йўл” лойиҳаси доирасида ушбу мамлакат муҳим аҳамиятга эга.
Маълумот учун, 2013 йилда Си Цзиньпин томонидан ишга туширилган “Бир камар ва йўл” лойиҳаси ривожланаётган мамлакатларга портлар, йўллар ва кўприклар каби инфратузилмани қуриш учун маблағ ажратади.
LiveБарчаси