Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Олам

image

Бугун, 25 сентябрь куни Хитой Халқ Озодлик Армияси ракета кучлари Тинч океанининг очиқ сувига қитъалараро баллистик ракета учирди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 70 йиллигига бағишлаб, Тяньаньмэнь майдонида ҳарбий парад ўтказилган. Унда  DF-41 баллистик ракеталари қитъалараро учирилган. Бундай намойишлардан асосий мақсад АҚШ ракета кучларига қарши мудофаани яхшилаш ҳамда ядровий кучларни модернизация қилишдир.

Билдирилишича, ракета режалаштирилган акваторияга етиб борган. Учириш ракета кучларининг йиллик ҳарбий машқлари доирасида амалга оширилган.

“Қуролларнинг самарадорлиги ва қўшинларнинг тайёргарлик даражасини синовдан ўтказишдан иборат бўлган синовдан кўзланган мақсад амалга оширилди”, дейилади Хитой Мудофаа вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизига бир нечта баллистик ракета учирганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг