Хитой “Самарқанд-2028” сунъий йўлдошини учиради

Жамият

image

Хитой томонидан фазога учирилиши режалаштирилаётган гиперспектрал сунъий йўлдошга “Самарқанд-2028” номи берилади. Бу 2028 йил Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгрессини рамзий маънода ифодалайди. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” хабар берди.

Қайд этилишича, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва “STAR.VISION” компанияси ўртасида шу ҳақдаги меморандум имзоланган.

Меморандумга кўра, ерни масофавий зондлашга мўлжалланган мазкур йўлдош учун сунъий интеллект модулини “Ўзбеккосмос” агентлиги мутахассислари ишлаб чиқади. Йўлдош олган суратларни ҳаво сифатини бирламчи баҳолаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонларни мониторинг қилишда қўллаш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2028 йилгача ўзининг илмий-техник сунъий йўлдошини коинотга чиқаришни режалаштираётгани хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Самарқанд-2028

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг