Хитой Россиядан Украинага зарба бермасликни сўради

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Украина томонларини вазиятни янада кескинлаштирмасликка ва музокаралар йўлини тиклашга чақирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби маълум қилди.

Унинг айтишича, Хитойнинг Украина можароси бўйича позицияси ўзгармас ва аниқ: можарони ҳал қилишнинг ягона самарали йўли — бу диалог ва музокаралар.

“Биз томонларни кескинлашувни тўхтатиш учун биргаликда ҳаракат қилишга ва музокаралар учун шароит яратишга чақирамиз”, деди Мао Нинг.

Хитой ТИВ баёноти Москва томонидан Киевга зарбалар давом этаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг эълон қилинган.

Шу билан бирга, Хитой томони Киевдаги дипломатик ходимларини эвакуация қилиш режалари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб бермаган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан суҳбатда Россия Киевдаги ҳарбий мақсадлар деб ҳисобланган объектларга зарбаларни давом эттиришини билдирган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинанинг Россия ҳудудларига уюштирган кенг кўламли тунги дрон ҳужумлари оқибатида уч киши ҳалок бўлганди. Ҳужумлар асосан Волгоград ва Брянск вилоятларида қайд этилган бўлиб, кимё заводи ҳамда йирик нефтни қайта ишлаш корхонасига зарар етгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой Украина зарба

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг