Хитой ракета қўшинларини кучайтирмоқда – CNN
Олам
−
07 Ноябрь 2718 2 дақиқа
Хитой ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига алоқадор объектлар майдонини сезиларли даражада кенгайтирди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, журналистлар 2020 йилдан буён олинган сунъий йўлдош тасвирлари, хариталар ва ҳукумат эълонларини таҳлил қилиб, уларни солиштиргач, ишлаб чиқариш ҳажми анча ошганини аниқлаган.
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Хитой Қуролли кучларининг ядро арсеналини назорат қилувчи ракета ишлаб чиқариш ёки ракета қўшинларига тегишли 136 та объектнинг 60 фоизидан ортиғида кенгайиш аломатлари кузатилган.
Заводлар, илмий-тадқиқот ва синов марказларини ўз ичига олган бу объектлар майдони 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача минглаб квадрат метрларга кенгайган.
“Сунъий йўлдош тасвирларида янги миноралар, бункерлар ва тўсиқлар аниқланган бўлиб, улар янги қурол ишлаб чиқилаётганидан далолат беради. Айрим ҳолларда ҳатто ракеталарнинг айрим қисмлари ҳам кўриш мумкин”, дейилади хабарда.
Муаллифларнинг таъкидлашича, 2012 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери Хитой раҳбари Си Цзиньпин Қуролли кучларни “жаҳон даражасидаги жанговар куч”га айлантириш мақсадида ҳарбий техникани харид қилиш ва модернизацияга миллиардлаб доллар сармоя киритган.
“Хитойнинг ракета ишлаб чиқариш қувватлари мамлакатдаги деярли барча ҳарбий бўлинмаларни таъминлайди. Хитой армияси дунёдаги энг йирик ҳарбий куч бўлиб, шахсий таркиби 2 миллиондан ортиқ кишидан иборат”, дейилади мақолада.
CNN журналистлари Хитой Мудофаа вазирлигидан изоҳ сўраган, бироқ мақола чоп этилган пайтда расмий жавоб олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда илк бор DF-5C стратегик қитъалараро ядро ракетасини намойиш этганди.
Live
Барчаси