Хитой компанияси учар машинасини намойиш қилди

Технология

image

Хитойнинг Xpeng электромобиль ишлаб чиқарувчиси X2 учар автомобилини намойиш қилди. Машинада парвозни интеллектуал бошқариш ва автоном ҳаракатланиш имконияти мавжуд.

X2 – бу икки ўриндиқли электр учиш ва қўниш имкони бор (eVTOL) учар машинаси.

Хитой компанияси, шунингдек, йўлда ҳаракатлана оладиган, осмонда учадиган ҳамда ерда юриш тизимини ҳаракат давомида парвозга осонлик билан алмаштира оладиган олтинчи авлод учар машинаси устида ишламоқда.

XPeng'нинг ушбу моделни 2024 йилда оммавий ишлаб чиқаришга қўйишни мақсад қилган.

Қайд этиш керакки, дунё бўйлаб учар автомобилларга сармоя киритаётган компаниялар сони ортиб бормоқда.

Севинч Тўхтабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

229

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг