Хитой “катталари” Тайвань мустақиллигига қарши қарорни маъқуллади

Олам

image

Хитой Коммунистик партяси низомига “Тайвань мустақиллигига қарши курашиш тўғрисидаги норма”ни киритилди. Ушбу қарор бугун, 22 октябрда ўтказилган Хитой Коммунистик партиясининг XX қурултойи делегатлари томонидан маъқулланди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.

“Бир мамлакат – икки тизим” сиёсатини ҳар томонлама, аниқ ва сўзсиз амалга оширинг, “Тайвань мустақиллиги” учун курашувчи бузғунчи кучларни қатъий бостиринг ва жиловланг”, дейилади ҳужжатда.

Армиядаги ўзгаришлар

Низомдаги ўзгаришларга кўра, ХКП ҳарбий соҳада, мамлакат армиясини дунёдаги энг кучли армиялардан бирига айлантиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, қўшинни фан ва техника ютуқларига эришган ҳамда юқори малакали кадрлар билан таъминлашни мақсад қилиб қўйган.

Шунингдек, “барқарор тинчлик, умумий хавфсизлик, очиқлик ва бирдамлик ҳукм сурадиган тизимни барпо этиш” зарурлиги қайд этилган.

ХКПнинг амалдаги низоми 1982 йилда қабул қилинган. Ушбу ҳужжатга охирги марта 2017 йилда бўлиб ўтган ХКПнинг XIX қурултойида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг социализм ҳақидаги қарашларига доир ўзгартириш киритилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 16-22 октябрь кунлари Пекинда Хитой Коммунистик партиясининг XX қурултойи бўлиб ўтди.

Темур Жумаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

222

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг