Хитой Қирғизистонга ҳарбий-техника етказиб берди

Олам

image

Хитой Халқ-озодлик армияси Қирғизистон Қуролли Кучларига ҳарбий-техник ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Қирғизистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 26 май куни Қирғизистон Қуролли Кучлари Миллий гвардиясида Хитойдан юборилган ҳарбий-техник мулкни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтган.

Маросимда Қирғизистон Мудофаа вазири Таалайбек Омуралиев ва Хитой Халқ Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ду Дэвень иштирок этган.

“Маросим давомида Омуралиев ва Ду Дэвень тақдим этилган ҳарбий маҳсулотлар намуналари билан танишди ва уларнинг техник хусусиятларини муҳокама қилди. Тадбир якунида Қирғизистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Хитой Халқ-озодлик армиясига кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдириб, ҳамкорлик даражасини янада оширишга ишонишини айтди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳарбий-техник ёрдам Қирғизистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Қуролли Кучлари ўртасида илгари имзоланган шартномаларни амалга ошириш доирасида кўрсатилган.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутатлари профессионал аскарлар ҳисобланмаган чегараолди ҳудудларидаги фуқароларга қурол беришни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг