Хитой элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади
Жамият
−
04 Февраль 2023
4957Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Хитой элчиси Сзян Янни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, учрашувда Бахтиёр Саидов элчининг фаолияти ҳамда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик, ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссасини қайд этди.
“Қаерда ишламасам ҳам, мен Ўзбекистонни доим илиқлик билан эслайман, Хитой-Ўзбекистон муносабатларига доимо ғамхўрлик қиламан ва бундан буён ҳам икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиш учун бор кучимни ишга соламан”, дейди Сзян Янни.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси