Хитой дунёнинг энг баланд нуқтасига станция ўрнатмоқчи 

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитой Фанлар академияси олимлари дунёнинг энг баланд нуқтаси – денгиз сатҳидан 8800 метр баландликдаги Жомолунгма (Эверест) чўққисида метеорологик кузатув станциясини ўрнатишга тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда “China Daily” газетаси хабар берди.

Станция Хитой Фанлар академияси Тибет платоси институти томонидан ишлаб чиқилмоқда. Умумий оғирлиги 50 кг га яқин бўлган станцияни ўрнатиш билан альпинистларнинг махсус гуруҳи шуғулланиши режалаштирилган. Метеорологик станция қурилмаси денгиз сатҳидан 8800 метр юқорига ўрнатилади. Станция демонтаж қилинган ҳолда тоғ чўққисига етказилади, альпинистларнинг ҳар бири 7 кг дан ортиқ юк кўтармайди.

Агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, станция 2019 йилда Британия ва Америка олимлари томонидан тоғнинг жанубий томонида 8430 метр баландликда ўрнатилган худди шундай иншоотни иккинчи ўринга сиқиб чиқариб, дунёдаги энг баланд станцияга айланади. Жамалунгманинг максимал баландлиги 8848,86 метрни ташкил қилади.

Жомолунгмада жами саккизта Хитой метеорологик станцияси ишлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг