Хитой дунёда Россия билан етакчи роль ўйнашга ҳаракат қиляпти

Олам

image

Пекин ўзгарувчан дунёни барқарор ривожланиш траекториясига йўналтиришда Москва билан биргаликда етакчи роль ўйнашга тайёр. Бу ҳақда бугун, 15 сентябрь куни ХХР раиси Си Цзиньпин Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган. 

“Замонамизнинг глобал миқёсдаги улкан ўзгаришлари олдида, замонамиз тарихида мисли кўрилмаган ҳолда, биз россиялик ҳамкасбларимиз билан биргаликда масъулиятли дунё қудрати намунасини кўрсатишга ва тез ўзгарувчан дунё барқарор ва ижобий ривожланиш йўлида шароитлар яратишда етакчи роль ўйнашга тайёрмиз”, дейди Хитой раиси.

Хитой раҳбари, шунингдек, россиялик ҳамкасби билан икки томонлама кун тартиби, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашишга тайёрлигини таъкидлаган. 

Мазкур шахсий учрашув икки давлат раҳбарларининг жорий йилдаги иккинчи учрашуви бўлган. 

Путин ва Си Цзиньпин савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, пандемия туфайли узилиб қолган гуманитар алмашинувларни тиклаш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилган. Етакчилар Украинадаги вазият, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама платформаларда мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

598

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг