Хитой Alibaba'га қарши текширув бошлади

Олам

image

Хитойнинг бозорни тартибга солиш бўйича давлат идораси Alibaba Group'га қарши текширув бошлади

Бунга интернет-гигант маҳсулотларни сотиш учун Alibaba платформаларидан фойдаланувчи компанияларга босим ўтказиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Alibaba битимлар ва бошқа қонунбузарликлар бўйича эксклюзив битимлар тузишда гумон қилинмоқда. 

Қайд этилишича, тергов бошланганидан кейин Alibaba акциялари 11 фоизга арзонлашиб кетган. Нью-Йорк фонд биржасида 24 декабрдаги савдолар вақтида компания акциялари нархи 227,1 долларгача тушиб кетган. Бир кун аввал эса улар 256,128 доллар бўлган.

Бунинг оқибатида компания капиталлашуви 694,65 млрд доллардан 614,5 млрд долларгача, яъни 80 млрд долларга қисқарган.

Маълумот ўрнида, Alibaba Хитойда энг йирик электрон тижорат платформаларига эгалик қилади, улардан энг оммабопи Taobao. Компания харидорлар ва сотувчиларни ушбу платформаларда бирлаштиради, уларга турли хил хизматларни тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Alibaba

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг