Хитой “ақлли” разведка кемасини ишга туширди

Технология

image

Хитойда ҳам масофадан туриб, ҳам сунъий интеллект томонидан бошқариладиган “Чжу Хай Юн” автоном денгиз разведка кемаси фойдаланишга топширилди.

Қайд этилишича, кеманинг ўзи ўнлаб ҳаво, ер усти ва сув ости учувчисиз учиш қурилмалари учун ташувчи ҳисобланади. Бундай кемаларнинг ишга туширилиши билан Хитой денгиз операциялари устидан назоратни кучайтиради.

Кема Шанхайдаги давлат кемасозлик корпорацияси томонидан қурилган. Унинг қурилиши ўтган йилнинг май ойида тугалланган бўлиб, 2022 йил охиригача синовдан ўтказилган. “Чжу Хай Юн” кемаси 12 январь куни дронларни ишга тушириш ва тиклаш миссияларидан иборат 12 соатлик якуний синовдан сўнг фойдаланишга қабул қилинди. Кема ўзининг датчиклари ва сунъий йўлдош сигналларидан фойдаланган ҳолда барча керакли манёврлар билан маълум бир маршрут бўйлаб муваффақиятли сузиб ўтди.

Таъкидланишича, бу йил кемани океан сувидан намуна олиш операцияларидан тортиб хариталаш, кузатиш ва патрулликкача бўлган бир қатор геодезик тадбирларда синовдан ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, “ақлли кема” браконерларга қарши курашда ҳам ёрдам бериши мумкин.

Маълумот ўрнида, “Чжу Хай Юн”нинг сув ўтказувчанлиги 2100 тоннани ташкил этади. Унинг узунлиги 88,5 метрга, кенглиги эса 14 метрга тенг. Кеманинг максимал тезлиги 18 узелга (33 км/соат) етади. Электроникадан тортиб ишлайдиган механизмларгача бўлган барча кема тизимлари Хитойда ишлаб чиқилган. Бу Хитойнинг илм-фан ва технологиясининг юқори даражасини яна бир бор исботлайди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг