Хитой аҳолисини кўпайтириш учун аввал ўрнатган тақиқларни бекор қилмоқда
Олам
−
31 Январь 2023
8191Хитойнинг жануби-ғарбий Сичуан провинцияси туғилиш ҳолатларини рўйхатга олиш тартибини юмшатди. Янги тартиб-қоидага кўра, эндиликда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқаролар ҳам фарзанд кўришлари ва бу фарзандлари учун оталик ва оналик мақомига эга бўлишлари мумкин. Бу ҳақда “China Daily” нашри хабар бермоқда.
Янги қоида Сичуан ҳудудида алоҳида уй-жойга эга бўлган ёки доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга нисбатан қўлланилади. Никоҳ қонунчилигига мансуб бўлган ушбу янги тартиб 15 февралдан бошлаб беш йил муддатга кучга киради.
Сичуан соғлиқни сақлаш комиссияси баёнотига кўра, бу қоида марказий ҳукуматнинг аҳоли сони доимий ўсишини таъминлаш бўйича оптималлаштирилган сиёсатини ифодалайди.
Қайд этиш керакки, ушбу тадбирлар Хитойни келгусидаги катта ижтимоий муаммолардан қутқариш учун амалга оширилмоқда. Чунки мамлакат миллат қариши номли аччиқ ижтимоий тажрибани бошидан ўтказмоқда. Кексалар сони ошиб бормоқда, туғилиш эса камаймоқда. Хусусан, ўтган йили мамлакатда сўнгги 61 йил ичида илк бор аҳоли сонининг қисқариши қайд этилди. Хитой миллий статистика бюросининг январь ойи бошида эълон қилган маълумотларига кўра, 2022 йилда мамлакат аҳолиси 850 мингга камайган ва тахминан 1,41 миллиардни ташкил этган.
LiveБарчаси