ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг “кўки”га сотаётганлар ушланди
Олам
−
03 Январь
7470ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фуқаролар – Ж.А. ва А.Ж. ўзаро тил бириктириб, ХIХ аср охирига оид маданий бойликка тааллуқли ҳисобланган “ПЕТРУ БОГДАНОВУ 1899” ёзувли вазни 61,69 грамм бўлган қадимий олтин тангани фуқаро А.Е.га 100 000 АҚШ долларига сотаётгани аниқланган. Улар тангани сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
LiveБарчаси