Хельсинкида СССР совға қилган ёдгорлик олиб ташланди

Олам

image

Хельсинкида 1990 йилда Совет Иттифоқи томонидан Финландияга совға қилган “Бутун дунёда тинчлик” ёдгорлиги олиб ташланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Ёдгорликнинг демонтаж қилиниши Хаканиеменрант кўчасини қайтадан қуриш режалари билан изоҳланган. Ҳайкалнинг ўрнига пиёдалар йўлаги ётқизилади.

Аввал ёдгорликни бошқа жойга кўчириш бир неча марта таклиф қилинган. Масалан, 2019 йилда уни Хаканиеми туманини янгилаш ва модернизация қилиш доирасида олиб ташламоқчи бўлганди. Янги жой сифатида Ленин номидаги кичик хиёбон кўриб чиқилган, бироқ бу лойиҳа маъқулланмаган.

Совет ҳайкалтароши Олег Кирюхин томонидан ишланган, 6,5 метр баландликдаги “Бутун дунёда тинчлик” бронза композициясида турли қитъалардан келган одамлар қўлларида новдалар билан ҳошияланган глобусни ушлаб тургани акс этган. 

Москва Хельсинкига ёдгорликни 1989 йилда совға қилган ва унинг очилиши 1990 йил январда, Берлин девори қулаганидан кўп ўтмай юз берган. У бир неча бор баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва вандалларнинг ҳужумига учраган. Жавоб ишораси сифатида Хельсинки Москвага Ленинград шоссесидаги Дўстлик боғида жойлашган “Дунё болалари” ҳайкалини совға қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

“Бутун дунёда тинчлик” ёдгорлиги

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар