Хебай фаолиятини Қаршида давом эттиради
Спорт
−
23 Январь
1091Албания терма жамоаси ҳужумчиси Рубин Хебай Қаршининг “Насаф” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, албаниялик футболчи янги клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида, Хебай фаолияти давомида Албания, Украина, Саудия Арабистони ва Тунис чемпионатларида тўп тепган. У 2023 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказган ва Суперлигада йилнинг энг яхши футболчиси совринига эга чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни “Насаф” Черан трансферини эълон қилганди.