Қаршида эр рашк сабаб қотилга айланди
Жамият
−
24 Декабрь 2019
9287Жорий йилнинг 18 декабрь куни Қашқадарё вилоятида қотиллик жинояти содир этилди. Рашкчи эр турмуш ўртоғини ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Матбуот хизмати хабар берди.
1980 йилда туғилган А.Б. 18 декабрь соат 11:00 ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Юлдузча” мактабгача таълим муассасасида кир ювувчи бўлиб ишловчи турмуш ўртоғи 1986 йилда туғилган М.Қ.ни шу муассасада омбор мудири бўлиб ишловчи 1986 йилда туғилган Б.Н.дан рашк қилиб, уни хизмат хонасида ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Шунингдек, А.Б. турмуш ўртоғи М.Қ.ни ҳам қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги ошхона пичоғи билан уни орқасидан қувиб кетаётган вақтида воқеа жойига етиб келган профилактика инспектори А.Мавлонов томонидан тўхтатиб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.