ХДП Ўзбекистон ССР Компартиясининг ворисими? Иноятов жавоб берди
Жамият
−
26 Июль 2021
8868“Халқ демократик партияси Ўзбекистон ССР Коммунистик партиясининг вориси”. Мазкур таъриф ХДП депутатларига умуман ёқмаслиги аниқ. Aммо ушбу ибора халқ орасида кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Кимдир ХДПни ғоявий жиҳатдан собиқ Коммунистик партиянинг вориси деса, яна кимдир унинг бюджет маблағлари ва биноси партияга ўтиб қолганлиги учун ҳам боғланганлигини айтади. Хўш, бу борада партия раҳбарининг фикри қандай?
ХДП раиси Улуғбек Иноятов QALAMPIR.UZ’га берган интервьюси давомида айнан мазкур таърифга ўз муносабатини билдирди.
“Aлбатта, инсон ўз келиб чиқиши, авлоди ва тарихидан ҳеч қачон юз ўгирмаслиги керак. Уни қадрлаш керак. Шу нуқтайи назардан олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистондаги кўппартиявийлик, умуман партия тизими, бу ҳаммаси собиқ иттифоқдаги коммунистик партиянинг давоми. Бу – классика. Бутун дунёда мана шундай тизим орқали шаклланган. ХДП бундан 30 йил олдин ўша партия негизида ташкил топган”, дейди Иноятов.
ХДП раиси Улуғбек Иноятов билан ўтказилган интервьюнинг тўлиқ қисмини QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги расмий саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси