ХДП президентлик сайловига тайёргарликни бошлади
Жамият
−
21 Март 2021
4631Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди – сайловга тайёргарлик жараёнлари бошланди. Бу ҳақда партия Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Маълум қилинишича, дастурда бир қатор долзарб ижтимоий масалаларда таклифларни илгари суриш мўлжалланмоқда. Бунинг учун партиянинг 44 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.
Сайловолди дастури лойиҳасини тайёрлашда илмий доиралар ва партия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш, аҳолини ўйлантираётган, ечимини кутиб турган масалаларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашувлар ҳамда таклифларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.
ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов кеча Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда президентлик сайловлари жорий йилнинг 24 октябрь санасида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь