Хайрулла Бозоров “Namangan square”, Нанай ва 2020 даги 500 миллионлик режалари ҳақида

Жамият

image

Ҳокимларнинг 2020 йилдаги режалари қандай? Бу савол билан QALAMPIR.UZ Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоровга юзланди. 

“2020 йилда Наманганнинг Республика саноатидаги улушини 5 фоизга олиб чиқмоқчимиз”,  дея янги йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режаларни очиқлади вилоят ҳокими.

Вилоят саноатини юксалтириш, вилоятнинг Республика саноатидаги улушини 5 фоизга олиб чиқиш ҳокимликнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич 2017 йилда 2,3 фоизни ташкил қилган. Бунда, энг аввало, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хорижий сармояни жалб этишда инвесторларга етарли шароит яратиб бериш кўзда тутилган.

Бу йил 5,5 мингга яқин кичик саноат корхонаси фаолиятини давом эттирмоқда. Келгуси йилда буни 7 мингга олиб чиқиш режалаштирилган. Вилоятга киритилган инвестиция миқдори 2019 йил йил якуни бўйича тахминан 300 миллион АҚШ долларини ташкил этаётган бўлса, 2020 йилда бу миқдорни камида 500 миллион АҚШ долларига етказиш режалаштирилган. Мана шуларнинг ҳисобига ўз-ўзидан янги иш ўринлари ҳам пайдо бўлади.

Иккинчи йўналиш сифатида қурилиш соҳасига эътибор кучайтирилади. Бу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий ва чет эл қурувчи ташкилотлари мазкур соҳага жалб қилинади. Айниқса, хорижликлар билан катта лойиҳаларни бунёд қилиш бошланган. Шулардан бири ҳиндистонлик инвесторлар билан олиб борилаётган “Namangan square” лойиҳаси бўлиб, лойиҳа 9 қаватли 32 та уй, 16 қаватли 2 та бизнес маркази, инглиз тилида ўқитиладиган ҳинд мактаби, 3 та замонавий кўринишга эга бўлган боғча, гольф клублари ва бошқа бинолардан иборат бўлади.

Маълумотларга кўра, лойиҳа 18 гектардан иборат бўлиб, у мукофотга сазовор бўлган меъмор Ҳафиз Контрактор томонидан ишлаб чиқилган ва “Man Painting India” номи билан танилган NFC, Фарғона водийсининг моҳиятини акс эттирувчи анъанавий ва маданий қадриятларнинг уйғунлашувидан келиб чиққан ҳолда турар жой ва тижорат маконига айланишни мақсад қилган.

Шунингдек, Нанай сайёҳлик зонасини ташкил қилиш, бренд меҳмонхоналар сонини кўпайтириш, хизмат сифатини ошириш ҳам асосий 2020 йил режасида мавжуд, дейди вилоят ҳокими. Нанай сайёҳлик зонаси Туркиянинг шаҳарсозлик, архитектура ва муҳандислик йўналишида фаолият юритувчи “IDEALIST” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хайрулла Бозоров “Namangan square”

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар