Хайр “Сан-Сиро”. “Милан” ва “Интер” янги стадион лойиҳасини тақдим этди
Спорт
−
12:11 543 2 дақиқа
Италиянинг “Милан” ва “Интер” клублари келажакда умумий фойдаланадиган янги стадион лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” нашри хабар берди.
Нашрнинг маълум қилишича, кеча, 29 октябрь куни Миландаги Сфорца қалъасида ўтказилган тақдимот маросимида янги стадионга “Генерали” деб ном берилиши эълон қилинган.
Янги арена 71,5 минг томошабинга мўлжалланади. У икки қаватли, овал шаклидаги лойиҳа асосида қурилади. Бундай дизайн мухлисларни майдонга янада яқинлаштиришга қаратилган.
Стадионнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири дарвозалар ортидаги трибуналар бўлади. Ушбу қисмлар “Боруссия Дортмунд”нинг машҳур “Сариқ девор”идан илҳомланиб лойиҳалаштирилган. Трибуналарнинг қиялиги 37 даражани ташкил этади. Бу эса мухлисларга майдонни яқиндан кузатиш ва стадионда ўзига хос муҳит яратиш имконини беради.
Арена лойиҳаси Foster + Partners ва MANICA архитектура компаниялари томонидан ишлаб чиқилмоқда. Стадион атрофида савдо ҳудудлари, ресторанлар ва кўнгилочар масканлар ҳам барпо этилади. Натижада тарихий “Сан-Сиро” ҳудудини замонавий дам олиш масканига айлантириш режалаштирилган.
Қурилиш ишлари 2027 йилда бошланиши, стадион эса 2031-3032 йилги мавсумда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. “Милан” ва “Интер” аренани Евро-2032 мусобақасига қадар тайёрлашни мақсад қилган.
Айни пайтда афсонавий “Сан-Сиро” стадионини қисман бузиш режалари ҳам амалга оширилмоқда.
Live
Барчаси