Хайр, Прокуратура! Сурайё Раҳмонова Алламжонов билан иш бошлади

Жамият

image

Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова прокуратурадаги фаолиятини якунлади. Кеча, 3 июль куни у эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Раҳмонова шу куннинг ўзида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида иш бошлади. 


Сурайё Раҳмонова эндиликда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ўлароқ фаолият юритади.

Ҳозирча унинг лавозимини тарк этиш сабаблари аниқ эмас.

Таъкидлаш ўринлики, Сурайё Раҳмонова қисқа вақт ичида халқаро ва маҳаллий ОАВ билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўя олди. Оммавий ахборот воситаларида прокуратура органларига оид бирор хабар, мақола ва танқидни, жиноятчиликка доир маълумотларни жавобсиз қолдирмади. Ахборотларнинг тезкор ва тўғри тарқатилишига ҳисса қўшди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида Бош прокурор лавозимида фаолият юритган Отабек Муродов порахўрликда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг