Хави Пикенинг “Барселона”да қолиши учун шарт қўйди
Спорт
−
14 Июнь 2022
4238“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике бош мураббий Хавининг сўровларига жавоб берди. Испаниялик мутахассис агар футболчи клубда қолишни истаса, футболга муносабати ва ҳаёт тарзини ўзгартириши кераклиги ҳақида гапирганди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Хави Пикега у кейинги мавсумдаги режаларида йўқлиги ҳақида маълум қилган. Пикенинг айтишича, эса мураббий қарорини ўзгартиради ва у янги трансферлардан қатъи назар, “Барселона”нинг энг яхши ҳимоячиси эканлигини кўрсатиш учун қўлидан келган барча ишни қилади.
Қайд этилишича, Хави Пикедан мотивацияси ва жароҳати билан боғлиқ вазиятни сўраган, шунингдек, шахсий муносабатлардаги вазиятга ойдинлик киритган. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳимоячи тартибли футбол ўйнаш билан бир қаторда шахсий ҳаётда ҳам бошқаларга намуна бўлиши шарт. Шунингдек, ҳимоячи мотивация ва жисмоний ҳолат бўйича ҳам ўйинларга 100 фоиз тайёр бўлиши керак.
Ушбу фикрларга жавобан, Пике жамоада қолишини ва клубга муносиб эканини исботлашини айтди. У шахсий муаммолари ўйинларга таъсир қилмаслигига ва 2008 йилда “Барселона”га қайтганидан кўра кўпроқ мотивацияга эга бўлишига ишонтирган. Шунингдек, у оммавий ахборот воситаларидаги баҳсли чиқишларига ҳам чек қўймоқчи.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси